Россияда дунёдаги энг қудратли музёрар қурилиши бошланди

Дунёдаги энг қудратли “Россия” атом музёрар кемаси қурилиши 6 июль куни бошланди. Кемани 2027 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Приморск ўлкаси Большой камень шаҳридаги кемасозлик корхонасида дунёдаги энг қудратли “Россия” атом музёрар кемаси қурилиши бошланди. Бу ҳақда “Росатом” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Росатомфлот ва “Звезда” кемасизлик мажмуаси ўртасида имзоланган шартнома шартларига мувофиқ кемани 2027 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

“10510 кема лойиҳасининг муқобили йўқ. Нодир атом музёрари Арктиканинг шарқида унга йил бўйи кемаларни музликлардан олиб ўтишини таъминлашга имкон берадиган алоҳида техник хусусиятга эга”, - деди Росатомфлот бош директори Мустафа Кашка.

Атом музёрарининг асосий хусусиятлари: қуввати: 120 МВт, тезлиги – 22 узел (тоза сувда), узунлиги – 209 метр, кенглиги – 47,7 метр, музни ёриб ўтиш – 4 метр.