Доллар ва евро яна кўтарилди: Ўзбекистонда валюта курслари

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,35 сўмга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 7 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,35 сўмга қимматлашиб, 10 184,73 сўмни ташкил қилди.

Доллар ва евро яна кўтарилди: Ўзбекистонда валюта курслари

Евро ҳам қимматлашган. Бу ҳафта 44,30 сўмга кўтарилиб, 11 455,78 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 3,49 сўмга арзонлашган ва 142,48 cўмни ташкил қилди.