Дания “Шимолий Оқим-2”ни янги кемалар ёрдамида битказишга рухсат берди

Дания ҳукумати ўз ҳудудий сувларида “Шимолий Оқим-2”ни янги кемалар ёрдамида битказишга рухсат берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Дания Энергетика агентлиги (DEA) Nord Stream 2 AG-га ўз сув ҳудудида “Шимолий Оқим-2”ни лангарли жойлашиш тизимига эга қувур ётқизадиган кемалар ёрдамида битказишга рухсат берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости назоратчи идорага таяниб.

Германия “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга урингани учун АҚШга санкциялар билан таҳдид қилди

Энди янги кемалардан алоҳида ва динамик жойлашиш тизими билан жиҳозланган кемалар билан биргаликда фойдаланиш мумкин. Таъкидланишича, қурилишни Дания рухсати бўйича шикоят қиритиш муддати тугагунгача – 3 августгача бошлаб бўлмайди.

Nord Stream 2 AG ушбу лойиҳа Дания позицияси ва атроф-муҳитга таъсири ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилишини маълум қилди. Оператор таъкидлашича турли хил вариантларни кўриб чиқилиши давом этмоқда ва қурилиш режалари ҳақида “ўз вақтида” ҳабардор қилишга ваъда берди.

Дания илгари Балтика денгизининг тубида портламай қолган ўқ-дориларга тегиши мумкин бўлган лангарли жойлашувига эга кемалар ишлатилишини тақиқлаган эди.

Газ қувурини қурилиши

“Шимолий Оқим-2” Россия қирғоқларидан Балтика денгизи орқали Германияга ўтадиган иккита қувур қуришни назарда тутади. Ўз суюлтирилган газини Европада илгари сураётган АҚШ, ҳамда Украина ва бир қатор Европа давлатлари ушбу лойиҳага қарши фаол чиқмоқда.

Россияда янги санкциялардан сўнг "Шимолий оқим 2"ни қуриб битказиш имкониятини баҳолашди

Ўтган йил охирида АҚШ мудофаа бюджетини қабул қилганидан сўнг қувур ёткизиш ишлари тўхтатилди. Унга “Шимолий Оқим-2”ни қуришда иштирок этган компанияларга қарши санкциялар киритилган. Шунда газ қувурини ётқизиш билан шуғулланган, Швейцариянинг Allseas компанияси ўз фаолиятини тўхтатди.

АҚШ санкциялари

Аввалроқ АҚШнинг Вакиллар палатасида газ қувури лойиҳасига қарши санкцияларни кучайтирилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси киритилган эди. Бундан ташқари, июн ойининг бошида АҚШ Сенатига “Шимолий Оқим-2”-га қарши яна бир қонун лойиҳаси киритилди. У газ қувурини ётқизиш билан шуғулланаётган кемаларнинг суғурталовчиларига нисбатан санкциялар жорий қилишни таклиф қилмоқда.

Германия ҳукумати Оқ уй газ қувурига нисбатан қўшимча санкциялар таҳдидини амалга оширса, жавоб тайёрлашга ваъда берди. Германия Иқтисодиёт вазирлигининг ички ҳужжатига кўра, АҚШнинг янги санкциялари Европанинг кўплаб компаниялари ва банкларига, шунингдек ҳукумат ташкилотларига таъсир қилиши мумкин. Бунга жавобан Меркел ҳукумати ЕИнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режасини кўриб чиқмоқда.