Япониядаги табиий офат натижасида Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

Кучли ёмғир сабаб Кумамото ва Кагосима префектураларида 200 мингдан ошиқ одамларни эвакуация қилиш тўғрисида кўрсатма берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Япониядаги кучли ёмғир ёғиши натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда “Дунё” АА мамлакатнинг Япониядаги элчихонаси маълумотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Кучли ёмғир сабаб Кумамото ва Кагосима префектураларида 200 мингдан ошиқ одамларни эвакуация қилиш тўғрисида кўрсатма берилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Япония жанубий-шарқида кучли ёмғир ёғиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 16 нафарга етган.

Мамлакат Миллий метеорология бошқармаси дарёларнинг тошиши, кўчкилар ва ҳудудларни сув босиши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Мутахассислар кўра, Кумамото префектурасининг баъзи туманларида кунига 479,5 мм ёмғир ёғди.