ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади.
Маблағ тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.
Кредит "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.
Сал олдин Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун 5 миллион доллар миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.