ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. 4 июль куни Тошкент вақти билан 14:52 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Ер қимирлаши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.
"Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича", - дейилади ФВВ хабарида.
Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида :
Тошкент: 301 км, 3 балл.
Наманган: 238 км, 3 балл.
Андижон: 237 км, 3 балл.
Фарғона: 176 км, 4 балл.
Гулистон : 257 км, 3 балл.
Жиззах: 301 км, 3 балл.
Самарқанд : 356 км, 3 балл.
Бухоро : 572 км, 2 балл.
Термиз : 376 км, 3 балл.
Қарши : 450 км, 2 балл.
Навоий : 498 км, 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, деб хабар қилади ФВВ.