ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.
Наманган вилояти йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилиши бошланди.
Йўлда ҳаракатлаётган ҳайдовчилар ушбу чизиқлар устидан ҳаракатланиб ўтган вақтида шовқин юзага келади ва чарчаган ҳайдовчи шовқинни эшитиб етарлича сергакланади.
Бу чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда, дейилган маълумотда.