С-500 космосда гипертовушли қуролларни яксон қилиши мумкин - Россия Ҳаво-космик кучлари

С-500 “Прометей” космосда гипертовушли қуролларни йўқ қилиш имкониятига эга бўлади - Ҳаво-космик кучлар бош қумондони Сергей Суровикин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. С-500 “Прометей” Ерга яқин фазода гипертовушли қуролларни йўқ қилиш имкониятига эга бўлади, деди Ҳаво-космик кучлар (ВКС) бош қумондони Сергей Суровикин “Красная Звезда” нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ, С-500 Ердан юзлаб километр масофадаги нишонни яксон қилиш имкониятига эга эканлигини ишлаб чиқарувчи – “Алмаз-Антей” концерни бош конструктори Павел Созинов маълум қилган.

Суровикиннинг сўзларига кўра, С-500ни техник хусусиятлари, уни космосдаги мудофаа тизимларининг биринчи авлодига қўшиш имконини беради.

“С-500 зенит ракета тизими таркибига киритилган ҳусусиятлар аэродинамик ва баллистик нишонлардан ташқари барча модификациядаги гипертовушли қуролларни, шу жумладан яқин космосда ҳам йўқ қилишга имконини беради”, - деди бош қўмондон.

Шунингдек, у ушбу тизимнинг аналоглари умуман мавжуд эмаслигига ишонч билдирди.

С-500 “Прометей” (ОКР “Триумфатор-М”) зенит-ракета тизимларининг янги авлодига киради. Бу ракетага қарши мудофаанинг кучайтирилган қобилияти узоқ масофаларда ҳаракатланувчи ва баландликларда тутиш имкониятига эга универсал комплексдир. Ушбу истиқболли тизим нафақат баллистик, балки аэродинамик нишонларни (самолёт ва вертолётлар) ва қанотли ракеталарини ҳам йўқ қилишга қодир.