ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. "МИСиС" НИТУ Олмалиқ филиалига 2020/2021 ўқув йили учун талабаларни қабул қилиш квотаси 250 кишини ташкил этади ва талабаларнинг 40 фоизи Ўзбекистон давлат буюртмаси (бюджети) ҳисобидан таҳсил олади.
Аввалги йиллар билан таққослаганда, жорий йилги қабул комиссиясининг фарқли жиҳати - биринчи марта сиртки ўқиш учун квоталарнинг ажратилиши ва абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн тарзда қабул қилиниши.
Республика Олий Таълим Вазирлиги ва "бош университет"нинг глобал пандемияда шароитида берган кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, республиканинг чекка ҳудудларидан келганлар имтиҳон кунлари филиал ётоқхонасига жойлаштирилади.
Ҳужжатлар қабули қуйидаги таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади, бунда квоталар қуйидаги тартибда тақсимланади: "Металлургия (металл технологияси)" - 75 кундузги ва 25 сиртқи, "Автоматлаштириш ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошқариш (тармоқлар бўйича)" - 25 та кундузги ва 25 та сиртқи ва "Кончилик" ихтисослиги - 75 кундузги ва 25 сиртқи.
Ҳужжатларни топшириш муддати:
- кундузги ўқиш шакли учун 2020 йил 20 июндан 20 июлгача;
- сиртқи ўқиш шакли учун 2020 йил 20 июндан 31 июлгача.
Кириш имтиҳонлари кундузги ўқиш шакли учун 2020 йил 25 июлдан 5 августгача, сиртқи ўқиш учун 2020 йил 5 августдан 15 августгача режалаштирилган.
Керакли ҳужжатлар рўйхати ва ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш бўйича йўриқнома билан misis.uz сайтида танишиш мумкин.