Эксперт: МДҲ давлатлари билан авиаташувларни тиклаш ҳақида гапиришга ҳали эрта

Туту.ру аналитика маркази томонидан ўтказилган сўров натижалари барча турдаги чипталарга бўлган талаб ошганини кўрсатди. "Дельфин" туристик компанияси бош директори Сергей Ромашкин ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Sputnik

Туту.ру саёҳат ва сафарлар сервиси аналитика маркази сўров ўтказди ва Москва аҳолиси фаол равишда Симферополь, Анапа, Сочи ва Минерал сувларга чипта харид қилишаётганини аниқлади. Июнь ойида чет элга чиқиш учун авиачипталарга талаб нисбатан ошган. Чипталар энг кўп Ўзбекистон, Молдавия, Арманистон ва Беларусьга харид қилинган.

Самарқандда туризм қандай жонланмоқда – фото

"Дельфин" туристик компанияси бош директори Сергей Ромашкиннинг сўзларига кўра, Туту.ру сервисида чипталарни кўпроқ сайёҳлар эмас, балки меҳнат мигрантлари харид қилмоқда. У бошқа давлатлар фуқаролари ҳам чегаралар очилгач, ўз мамлакатларига қайтишдан умидвор эканликларини қайд этиб ўтди.

"Мени назаримда, 2020-йил ички туризм йили бўлади, шу боис жорий йилда МДҲ мамлакатлари, Россияга яқин ёки чегарадош бўлган давлатлар билан авиаташувларни тиклаш ҳақида гапиришга ҳали эрта", - деди Ромашкин Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда.

Эксперт шунингдек, чипталарга бўлган талаб ўтган йилги кўрсаткичга қараганда икки баравар кўплигига эътибор қаратди.

У бу вазиятни парадоксал деб билади, негаки кўплаб туристлар даромаддан маҳрум бўлган ва ишсиз қолган.

Ромашкиннинг фикрича, ҳозирда ички туризмни ривожлантириш истиқболлари мавжуд, бошқа давлатларга саёҳат борасида эса бундай деб бўлмайди.