"Буни дарҳол амалга ошириш керак": АҚШ Россияни аслида нима учун жазоламоқчи

АҚШ конгресси спикери Ненси Пелосининг Россияга қарши янги санкцияларни дарҳол киритиш зарурлиги тўғрисидаги баёноти ҳамда америкаликлар орасида коронавирусга чалинган беморларнинг кун сайин рекорд даражада кўпайиши ўтган куннинг асосий вокеалари бўлди.
Sputnik

Эслатиб ўтамиз, Пелоси санкция киритиш ҳақидаги даъватини "Россиянинг америкаликларга қарши толиблар билан тил бириктириши" сингари мутлақо ақл бовар қилмас воқеа доирасида билдирган эди. Умуман олганда, воқеа Америка махсус хизматларининг ўз манбаларидан олган маълумотлари асосида эмас, балки аллақандай таҳлилчиларнинг толибларни сўроққа тутганидан кейинги хулосалардан келиб чиққан - гўёки Россия қандайдир тушунарсиз сабабларга кўра шундоқ ҳам бир неча йиллардан бери америкалик ҳарбийларни ўлдириб келаётган толибларга яна АҚШ ҳарбийларини ўлдиргани учун пул тўлаган эмиш (Россия бу кетишда шундай муваффақият билан африкаликлар туғилиш даражасини кўтариш учун пул тикиши мумкин).

NYT Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди

Пентагон ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи О'Брайен баёнотига кўра, бу кучли хулоса ўз тасдиғини топмаган - шу сабаб ҳам улар бу ҳақда АҚШ президентига ўз вақтида хабар беришмаган. Кўриниб турибдики, у қатори, кўплаб тасдиқланмаган уйдирма ва тахминлар ҳақида ҳам, уларнинг ўрганилиши аслида бевосита махсус хизматларнинг ишига киради.

Аммо эътиборли жиҳати шундаки, бугунги Америка энди оддий давлатнинг одатий қонунлари бўйича яшамайди (Ушбу вазиятга изоҳ берган Дмитрий Песков: "Вашингтонда ҳозирда жуда кўплаб тушунарсиз нарсалар рўй бермоқда", деган эди). У хайпларнинг ҳалокатли ички жанглари қонуни бўйича яшамоқда ва бу қонунни "Ҳеч қандай қонун йўқ", қабилида ифодалаш мумкин.

Шунинг учун, одил суд ва адолатни ўзининг мафкураси деб эълон қилган ядровий давлат вакиллар палатасининг раҳбари, давлатда биринчи шахслардан бири, ҳеч ким томонидан тасдиқланмаган аллақандай "оператив маълумот"га тушунарсиз ва деярли сиёсий хулоса билдирмоқда: бошқа ядровий давлатга қарши санкциялар қўллаш даркор ва буни ҳозироқ амалга ошириш лозим.

Ушбу маълумотни унинг ишончлилигига амин бўлмасдан туриб жамоатчиликка етказган ОАВлар эса аллақачон мамлакатнинг амалдаги президентини "унга Россия тўғрисида номақбул маълумот берилишини ёқтирмасликда" айбламоқда. Бу билан олдин бир неча бор муваффаққиятсиз якунланган "Трамп-рус жосуси" деб номланган эски иддаосини қўллашни давом эттиришмоқда.

"Куннинг иккинчи янгилигига" келсак, АҚШда ҳар куни янги аниқланган COVID-19 ҳолатлари сони рекорд даражага кўтарилиб, 50000 дан ошмоқда, бу ерда Америка ОАВлари бу хабарни қай тарзда бераётгани ҳайратланарли.

Демократлар Россия ва толиблар "тил бириктируви" ҳақида разведка ҳисоботини талаб қилмоқда

Масалан, нуфузли Huffington Post нашри шундай ёзади:

"Сўнгги авж олишнинг баъзи сабабларини май ойининг охирида нишонланган Хотира кунигача кузатиш мумкин"

CNN: 

"Трампнинг анти-ниқоб хоч юриши, унинг ўзини чақиш учун қайтиб келди".

The New York Times:

"Сўровлар шуни кўрсатадики, кўплаб америкалик эркаклар ниқоб тақишни заифлик белгиси деб билишади ва президент Трампнинг ниқоб тақишдан бош тортиши, бу масалани қўрқоқлар иши деб билишидан далолат беради".

Агар сизга таҳлилнинг ушбу кучли мисолларда бирон нарса етишмаётгандай туюлса, демак, йўқ, сизга тўғри туюлди. Бу мисолларда май ойининг охиридан то шу кунгача бутун Америка бўйлаб, ижтимоий масофага, уйда қолиш чақириғига ва бошқа барчасига тупуриб инкор қилиб минглаб прогрессив ва тўғри Black Lives Matter ҳаракати тарафдорлари жуда кўп ижтимоийлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириб юриптилар: дўконларни вайрон қилишмоқда, биноларни ёқиб юбормоқдалар, машиналарни уришмоқда, одамларни ўлдирмоқда (ҳозирги пайтда, энг консерватив ва камтар ҳисоб-китобларга кўра, BLM ҳисобида 25 дан ортиқ жасадлар мавжуд), озчиликларга тиз чўкиб оёқларини ювишмоқда.

Қоидаларни бузишса SWIFT'ни ўчирамиз. АҚШга Гонконгни деб долларнинг қулаши керакми?

Юз минглар, ҳатто миллионлаб америкаликлар эҳтиёткорлик чораларига мутлақо бефарқ бўлиб, ўзларини ҳеч қандай коронавирус йўқдек тута бошладилар. Барча ташқи кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу фақатгина мисли кўрилмаган авж олиш билан тугаши мумкин, аммо бу авжланиш юз берганида, бу ҳақда ҳақиқатни гапириш мумкин эмаслиги аён бўлди.

Шу сабабли, прогрессив таҳлилчилар одамларнинг токсик ботирлигини, Трампнинг масъулиятсизлиги ва майдаги Ҳотира кунини танқид қилмоқдалар, аммо ўжарлик билан тутаб ёнаётган катта гулхан каби яққол сабабни кўришни истамаяптилар.

Бу ерда нимани таъкидлашни истардим.

Ушбу иккита мисол битта - янада миқёсли ва қўрқинчли ҳодисанинг аломатлари эканлигига ишонишга сабаблар бор.

Уни қисқача қилиб "ҳиссий хавфсизлик мафкураси" деб аташ мумкин. Ушбу мафкурага кўра, мақсадли аудиториянинг ҳиссий қулайликка путур етказмайдиган, унинг қарашларига зид бўлмаган мантиқ ва далилларгина мавжуд бўлишга ҳақлидир.

Дунёда коронавирус пандемияси тезлашмоқда – ЖССТ раҳбари

Мақсадли аудитория учун ахир "Америкаликларнинг шилинган териси учун рус тўлови” ҳақидаги ахмоқона уйдирмасининг аҳамияти йўқ. Ва Америкада аслида коронавируснинг янги авжланиши рўй берганлиги ҳақидаги савол ҳам муҳим эмас.

Биз Оккам устарасининг қандайдир даҳшатли эмо-талқинига дуч келдик, ва унга кўра ҳар қандай ҳодисанинг асли сабабини излагандан кўра маъқул ва тўғри деб топилганини қабул қилиш яхшироқ.

Шунинг учун – "ҳар қандай қийин вазиятда Россия ва Трампни айбла".

Албатта, бу Америка аслида дуч келаётган муаммоларни - дунёнинг таниқли етакчилигини йўқотилиши ва пандемияга қарши курашишда қобилиятсизлигини ҳал қилмайди.

Аммо бу Америка жамияти ичидаги прогрессив кучларнинг жанговар активларини қондиради ва ҳозирги Америка президентининг муҳолифларига уни ковлашга имкон беради.

Дарвоқе, буларнинг барчаси баъзилар ҳали ҳам бизга ўрнак қилиб қўрсатаётган мамлакатда содир бўлмоқда. Бироқ, умумҳалқ овоз бериш натижаларига кўра, "Америкада бўлгани сингари" иборасининг сеҳрли кучи аллақачон Россияга нисбатан кучини йўқотди.