ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Герб Ўзбекистоннинг расмий давлат рамзларидан биридир. 2 июль - Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган кун.
1992 йил 2 июлда "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида" ги қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида қабул қилинган.
"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, янги давлат гербининг бир нечта вариантлари таклиф қилинган.
Аммо охирида Ўзбекистон Бадиий академиясининг бир гуруҳ рассомлари ва график усталари томонидан яратилган герб чизмаси маъқулланган.
Давлат герби тўғрисидаги қарор лойиҳаси ва герб чизмаси Ўзбекистон Миллий архивининг алоҳида қимматли ҳужжатлари орасида сақланмоқда.