ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Бухоро уч киши аянчkи йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Ҳодиса 01 июль куни Пешкў тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг Хоразм-Бухоро йўналишида содир бўлган. 21 ёшли Cobalt ҳайдовчиси олдинда ҳаракатланиб бораётган 52 ёшли Ю.Ш.нинг бошқарувида бўлган Mercedes-Benz 1841 LS юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.
Бухорода Cobalt юк машинасига келиб урилди: уч киши ҳаётдан кўз юмди
© Следственный департамент при МВД Республики Узбекистан
Натижада Cobalt ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н.лар ҳодиса жойда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.