Қозоғистонда COVID-19ни юқтириш ҳолати 40 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи марта соат 8:00да кунлик коронавирус инфекцияси билан касалланганлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилмади, шунинг учун маълумотлар Жамоат соғлиғини сақлаш Миллий марказининг сайтидан олинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Қозоғистонда бир сутка давомида 489 янги COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Жамоат соғлиғини сақлаш Миллий маркази.

Жанубий Корея коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга 5 млн $ ажратади

Расмий статистик маълумотларга кўра, март ойининг ўрталаридан Қозоғистонда 22308 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар қайд этилди, июн ойидан аломатларсиз деб ҳисобланадаганлар сони 18757 нафарни ташкил этди. Расмий статистик маълумотларга кўра, жами 41055 киши касалланган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, аломатларсиз деб ҳисобланадиган одамларнинг тахминан 3 %и охир-оқибат касалланиб, уларга пневмония ташхиси қўйилмоқда, шунинг учун улар ўз ҳолати бўйича шифокорлар билан маслаҳатлашиши керак.

Ҳозирда Қозоғистонда 8562 фаол бемор бор - булар COVID-19нинг яққол аломатлари бўлганлари.

188 киши вафот этган, 13558 киши тўлиқ даволанган.

Орадан вақт ўтиб Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ўтган кун давомида мамлакатда 1604та коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилганлиги ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони бугунга келиб 8627 кишини ташкил этмоқда, улардан 5682 нафари даволаниб чиқди, 26 нафари вафот этди. 2919 киши даволанмоқда. Ўтган кун давомида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 281та янги ҳолати қайд этилди.