Умумий ғалаба рамзи: Ржев яқинида совет солдати хотирасига ёдгорлик очилди — видео

Россия ва Беларусь президентлари сешанба куни Ржев яқинида мемориал очилишига бағишланган тадбирда иштирок этдилар. Ёдгорлик ветеранлар ташаббуси билан халқ маблағларига барпо этилди.
Sputnik

Ўз чиқишида Путин: совет халқининг нацизмга қарши кўрсатган қаҳрамонлиги ёлғонлар ва сохталаштиришлар билан йўқ қилиб юборилишига йўл қўймаслигини айтди.

Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади?

"Ржев мемориали — умумий ғалабамизнинг яна бир рамзидир, қаҳрамон-аскар, халоскор-аскар, ғолиб-аскар, Европани ва бутун дунёни нацизмдан қутқарган аскарнинг буюк ва фидокорона қаҳрамонлиги олдида чуқур таъзим бажо келтирилиши рамзидир. Вақт бу қаҳрамонликка ўз ҳукмини ўтказа олмайди, у ҳеч қачон унутилиши керак эмас, мумкин эмас, айниқса, бу жасорат ёлғон ва сохталаштиришлар билан чапланиши керак эмас. Биз бунга йўқ қўймаймиз", - деди Россия етакчиси.

Беларусь президенти Александр Лукашенко, ўз навбатида, токи одамлар ёдгорликларни барпо этиб, улар ёнига келар экан, уруш бўлмаслигини таъкидлади.

"Бугун биз орасида Совет Иттифоқининг барча халқлари вакиллари бўлган жангчилар хотирасига қўйилган ёдгорликни очмоқдамиз. Биз бу билан ўғиллик бурчини, муқаддас хотира бурчини адо этяпмиз. Токи ёдгорликларни яратар эканмиз, уларни кўришга келар эканмиз, биз уруш қилмаймиз, бу даҳшатли фожиадан нари бўламиз. Бундай муқаддас жойларга олиб борадиган йўлни эсдан чиқарган кунимиз, биз, албатта, яна жанг қиламиз. Бу ёруғ айём кунлари амалга ошираётган ҳаракатларимиз маъноси ҳам шунда", - деди Лукашенко.

Совет солдатига қўйилган мемориал қандай кўринишга эга, нега у айнан Твер вилоятининг Ржев туманидаги Хорошево қишлоғида жой олгани ва нега маросимдан сўнг Путин ва Лукашенко қорақарағайларни экишгани ҳақида - видеода томоша қилинг.