Қорақалпоғистонда декан ўринбосари пора олаётган вақтда қўлга тушди

Декан ўринбосари фуқарони институтга ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг АҚШ долларни олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Қорақалпоғистонда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган декан ўринбосари ушланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

Олий таълим тизимидаги 326 нафар ходим коррупцияга қўл урган

"Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан прокуратура, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Нукус давлат педагогика институтининг ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Д.С қўлга олинган", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, декан ўринбосари фуқаро Т.ни танишлари орқали мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Ўзбекистон таълим тизимидаги коррупция: сабаблари ва курашиш чоралари – Исмоилов

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам Бухоро муҳандаслик технология институти декан ўринбосари М.А. ва Тошкент Давлат ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизация институти Бухоро вилоят филиали талабаси М.Қ. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.ни Москва Давлат Радио электроника ва радио техника институтига ўқишга кириши учун онлайн тарзда бўладиган тест синовларидан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддаси  билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.