ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Жиззах вилоятида коронавируснинг 25-қурбони қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Кеча Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи коронавирусга чалинган 72 ёшли отахон Қ.Р. бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
Унинг турмуш ўртоғи Ф.О. ҳам жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган эди.
23 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унга “юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози” ташхиси қўйилган.
Бемор бундан аввал охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, бўйин умуртқалари остеохондрози ташхиси билан даволаниб келган.
Сўнгги кунларда беморнинг нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли аҳволи кескин оғирлашиб, жонлантириш бўлимига олинган.
Бугун кўрсатилган муолажаларига қарамасдан Ф.О. ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
Шу тариқа Жиззахда бир оиланинг икки аъзоси коронавирус қурбонига айланди. Қайд этиш жоизки, коронавирусдан холи бўлган Жиззах вилоятида 25 июнь куни коронавирус аниқланган эди.