Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

WBA International чемпионлик камари учун кечадиган жанг АҚШнинг Оклахома штатида бўлиб ўтади. Шаҳрамга рақиб сифатида мексикалик Франциско Рохо рингга кўтарилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Рио-2016 Олимпиадасининг кумуш медаль совриндори, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 15 август куни ўтказади.

Жанг АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида бўлиб ўтади. Шаҳрам Ғиёсовга ушбу жангда мексикалик Франциско Рохо рақиблик қилади. Жанг WBA International чемпионлик камари учун кечади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик боксчи Дарлей Пересни 30 сонияда мағлуб қилиб,  WBA халқаро чемпиони унвонини қўлга киритган эди.