Путин Конституцияга киритиладиган тузатишларни қадриятларнинг мустаҳкамланиши, дея атади

Путинга кўра, россияликлар аниқ ҳуқуқий нормалар кўринишидаги тузатишлар учунгина овоз бераётгани йўқ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. РФ президенти Владимир Путин россияликларга қилган бугунги мурожаатида Конституцияга киритиладиган тузатишларни қадриятларнинг мустаҳкамланиши, дея атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Рус халқи совғалари” ҳақида гапирганда Путин кимни назарда тутган эди?

"Россияликлар конституцияга киритилаётган тузатишларни қўллаб-қувватласалар, қадриятларни олий кафолат сифатида мустаҳкамлаб қўйган бўладилар", - деган Путин.

Путинга кўра, россияликлар аниқ ҳуқуқий нормалар кўринишидаги тузатишлар учунгина овоз бераётгани йўқ.

"Биз ўзимиз яшашни хоҳлайдиган мамлакат учун овоз бермоқдамиз. Замонавий таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига эга бўлган. Фуқароларни ижтимоий жиҳатдан ишончли ҳимоя қиладиган. Жамиятга ҳисобдор бўлган самарали ҳукуматга эга. Биз фарзандларимиз ва набираларимизга қолдиришни хоҳлайдиган ва у учун меҳнат қиладиган давлатга овоз бермоқдамиз", - деди Россия етакчиси ўз мурожаатида.

Бундай муҳим қарор қабул қилар экан, ҳар бир инсон аввало ўз яқинлари ҳақида ўйлайди, бизларни бирлаштирадиган қадриятларга таянади, деди Путин.

"Бу ҳақиқат ва адолат. Бу - инсон меҳнатига, катта ёшдаги кишиларга бўлган ҳурмат. Бу - оила ва фарзандлар ҳақидаги ғамхўрлик. Уларнинг соғлиғи, маънавий камолоти ҳақидаги ғамхўрлик. Асосий қонунга киритиладиган тузатишлар - сизлар томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда – ушбу қадриятлар ва тамойилларни, энг олий, мутлақ конституциявий кафолатлар сифатида мустаҳкамлайди", - деди Путин.