ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. 2020-йилнинг 30-июн куни видеоконференц алоқа орқали юқори даражали "Марказий Осиё – АҚШ" ("C5+1") шаклидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий иқтисодий ҳамкорлик, Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқиши кутилмоқда.