Қоидаларни бузишса SWIFT'ни ўчирамиз. АҚШга Гонконгни деб долларнинг қулаши керакми?

Вашингтон Хитойга “Гонконг автономиясини қулатиши ва инсон ҳуқуқларини бузганлиги” учун санкцияларни ваъда қилмоқда. Ҳозирча гап хитойлик амалдорларга визаларни чеклаш хақида бормоқда.
Sputnik

Вашингтон Хитойга “Гонконг автономиясини қулатиши ва инсон ҳуқуқларини бузганлиги” учун санкцияларни ваъда қилмоқда. Ҳозирча гап хитойлик амалдорларга визаларни чеклаш хақида бормоқда, аммо янада кескинроғи - Хитойни SWIFT банк ўтказмалари тизимидан узиб қўйишгача чоралар эҳтимолдан ҳоли эмас.

Хитой доллардан воз кечишга тайёргарлик кўрмоқда

Оддий ҳақиқат ҳаммага аён: SWIFT дунёнинг иқтисодий моделининг бир қисми сифатида геосиёсатга қизиқиш билдирмайди, лекин геосиёсат SWIFT-га қизиқади. Ҳеч кимга сир эмаски, яқиндан бери ушбу халқаро пул ўтказмалари тизими АҚШ қўлида шантаж воситасига айланди.

Вашингтонга ҳар қандай давлат “ўзини нотўғри” тутаётгани кўриниши биланоқ, Оқ уй дарҳол унга халқаро пул ўтказмалари тизимидан узиш билан таҳдид қилмоқда.

Тўғри, одатда АҚШ таҳдидлари кўпинча амалга ошмайди, лекин давлатларнинг ушбу тизим хизматларидан узиб қўйишнинг икки ҳолати бўлган. Масалан, 2017 йилда ушбу чора Шимолий Кореяга нисбатан қўлланилган, бундан олдин эса 2012 йилда Эрон SWIFT'га кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлган эди. Мана энди эса навбат Хитойга.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакатни SWIFT тизимидан узиб қўйиш хавфи жуда жиддий, чунки бу ҳолатда мамлакатнинг ўзи эмас, балки америкаликлар танлаган “нишон” билан ишлайдиган барча компаниялар зарба остида қолади.

Хитой ҳолатида эса маълум зарар етказилиши мумкин, чунки Хитой ташқи савдосининг бир қисми доллар кўринишида амалга оширилади. Аммо бу ҳолда, Пекин ҳозирда нафақат синовдан ўтказаётган, балки аллақачон 96 мамлакатни қамраб олган CIPS тўлов тизими унга жуда қўл келади.

Шунинг учун, энг ёмон ҳолатда ҳам, Хитой SWIFT'га тўлиқ ўринбосарни ишга тушириши мумкин. Бу ҳолда, дунёда иккита бир-биридан ажралган молиявий тизим вужудга келади ва натижада бу америкаликларнинг ўзига жиддий зарба бериши мумкин.

Ахир бунда АҚШ ихтиёрий равишда янги молиявий платформанинг асосий валютасига айланадиган юанни кучайтиришига тўғри келади. АҚШнинг ўзи, триллион долларлик космик давлат қарзини ҳисобга олган ҳолда, қолган дунёни доллардан “қочишини” ва олдинги мавқеини йўқолишига олиб келадиган дефолтни кутиши мумкин.

Ҳиндистон ва Хитой чегарасидаги воқеадан кейин нима бўлади?

Шунинг учун, Оқ уйнинг бу таҳдидларини фақатгина АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо битими бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи қадами маъносида кўрса бўлади. Трамп, одатдагидек, муҳим учрашув олдидан ставкаларни кўтаради. Аввалига у вазиятни кескинлаштиради, уни иложи борича қиздиради, кейин эса Си Цзинпинни унинг энг яқин дўсти эканлигини ва томонлар музокараларни давом эттираётганини маълум қилади.

Айтиш жоизки, Пекин Гонконгдаги вазият бўйича Хитой расмийларига қарши санкцияларни жорий этиш қарори борасида Вашингтонга “қатъий норозилик” билдирди. Хитой АҚШга “жиддий қаршилик” билан таҳдид солиб, ўз ички ишларига аралашмасликка чақирди – аҳир Хитой учун SWIFT'нинг ўз аналогини ишга тушириш муаммо ҳисобланади.

Шу сабабли, ҳозирги шароитда АҚШ доллар тизимининг тобутига яна бир михни ўз қўллари билан қоқиши керакми деган савол яна қуруқ гапга ўхшаб қолмоқда.

Муаллиф Ольга Гаврилова, Sputnik радиоси