Кўҳна Нерехта хазиналари

Нерехта ҳали бери сайёҳлар томонидан унчалик ўзлаштирилмаган ўзига хос ҳудуд. У сайёҳларни нимаси билан ўзига жалб қила олади?
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ирина Толстошеева. XIX-XX асрларнинг кичикроқ уйлари, эскича савдо расталари, черковлар - Нерехта унчалик сайёҳлар томонидан ўзлаштирилмаган, шунинг учун кўчалар ва соҳил бўйлаб деярли ёлғиз, ижтимоий масофага деярли амал қилмасдан сайр қилиш мумкин. Бироқ ҳозирча Кострома вилоятида бошқа минтақалардан келганлар учун  икки ҳафталик мажбурий ўзини ўзи яккалаш жорий этилган, аммо бир кун келиб у бекор қилинадику ахир!

Замонавий бўлмаган марказ

Худди шу номдаги дарё устидаги Нерехта биринчи бор тарихда XIII асрда қайд этилган. Костромагача 40 километр йўл. XVIII асрдан бери бу муҳим савдо ва саноат (мато ишлаб чиқариш корҳоналари) шаҳри. Ўз вақтида бой ҳунармандлар ва савдогарлар ўйма, рангли, нақшинкор часпакли биноларни қурган.

Кўҳна Нерехта хазиналари

Марказда, Озодлик майдонида XIX асрга оид савдо (ёки меҳмонхона) тош расталари жойлашган. Анчагина яхши сақланиб қолган, ҳозирда бу ерда дўконлар жойлашган.

Яқинида энг баланд бино, Қозон бутхонасининг 60 метрли қўнғироқ минораси жойлашган. Янги ёпилган ноннинг кучли ҳидидан ҳайрон бўлманг. XVIII аср бошида Пётр I фармони билан қурилган черков Совет даврида нон корхонасига бериб юборилган. На гумбазлар, на ички кўринишлари сақланиб қолинди. Фақатгина XIX асрнинг 40-чи йилларида қурилган қўнғироқ минораси зарар кўрмади, холос.

Кўҳна Нерехта хазиналари

Агар савдо расталари орқасига ўтсангиз, Нерехта соҳилига чиқасиз. Унинг соҳили – баланд қамишзорлар. Деярли ҳар бир уйдан сувга кўприкчалар ўрнатилган, сувда эса ўрдакчалари билан ўрдак сузиб юрипти. Бу ерда ҳамон дарёда кийимларни чайқаётган бувиларни кўришингиз мумкин.

Кўҳна Нерехта хазиналари

Сақланиб қолинган ўтмиш жозибаси

Озодлик майдонида чўзилган шакли ва юмалоқ бурчаклари туфайли шундай аталган “пайпоқ уй” мавжуд. Бу зиғир савдоси билан шуғулланган савдогар Хвориновлар оиласига тегишли бўлган. 1798 йилда ушбу уйда, император Павел I бу шаҳар орқали ўтиб кетаётганда ўғиллари билан бир неча кун яшаган.

Кўҳна Нерехта хазиналари

Яна бир ноодатий бино – Модерн услубидаги уй. Бу бинода ХХ асрда дорихона бўлган, ҳозирда - ўлкашунослик музейи. Нерехтада туғилган Елена Дьяконовага бағишланган экспозиция эътиборга лойиқ.

Кўҳна Нерехта хазиналари

Бадавлат савдогарнинг қизи 11 ёшидан бошлаб кундалигига воқеаларни тасвирлар эди. Қиз кўп ва иштиёқ билан ўқиди, феминистик ҳаракат тарихи билан қизиқди. У Сорбонна юридик мактабига ўқишга кирди ва Россияда биринчи аёл ҳуқуқшунос бўлиши мумкин эди. Бироқ 27 ёшида у Австрияда ноаниқ ҳолатда вафот этди. У ғойиб бўлди ва бир ой ўтгач, тоғ анҳори яқинида кийимсиз, оёқлари синган ҳолда топилган.

Елена Дьяконова ватанида дафн қилинди. Бу ерда Дьяконовлар ёзги дала ҳовлиси бўлган Якушовка қишлоғидан кўчириб келинган ёғочли икки қаватли уй сақланиб қолган.

Ибодатхоналар шодаси

Қадимий шаҳарни юқоридан томоша қилиш учун “Богоявление” черковига ташриф буюринг. Сайёҳларга қўнғироқ минорасига (баланд ва унчалик қулай бўлмаган зина орқали) кўтарилиш ва еттита қўнғироқ чалишга рухсат берилади.

Кўҳна Нерехта хазиналари

1767 йилда ибодатҳона Ярославлдаги ака-ука Шустовларнинг артели томонидан бўялган. Усталар барча девор ва шифтларни битта яҳлит суръат шаклида чизмаларни хом сувоққа босишган, сюжетлар орасида кескин чегараларсиз. Бу гўзалликни узоқ вақт томоша қилиш мумкин.

Кўҳна Нерехта хазиналари

Умуман олганда, Нерехтада Петр I фармонига биноан маҳаллий савдогарлар ҳисобига тошдан қурилган еттита ибодатхона мавжуд. Уларнинг барчаси 1930-чи йилларда қисман вайрон бўлган, аммо 1980-90-йилларда тикланди. Черковлар жуда зич жойлашган бўлиб, уларни бир неча соат ичида айланиб чиқиш мумкин. Ишлаётганлари ҳам бор.

Энг қадимгиси - Владимирская, XVII аср охирида собиқ Богородинский Сретенский монастири ҳудудида қурилган. Ичкарига киришнинг иложи йўқ - тош девори билан ўралган, кириш қисми ёпиқ.

Кўҳна Нерехта хазиналари

Марказ яқинида – “кема” шаклида қурилган (бир қаторда) икки қаватли “Воскресение” черкови. Совет даврида бу турар-жой биноси бўлган. Кеч Барокко услубидаги Преображенская (Ильинская) черкови Москва черковларига ўхшайди.

Нерехтадан бир километр нарида, Троица қишлоғида XIV асрда Сергей Радонежский шогирди Пахомий томонидан асос солинган Троице-Сыпанов- Пахомо-Нерехтинский монастири жойлашган. Ҳозирда бу ишлаб турган аёллар монастири, XVII аср охиридаги Троицкий собори яхши сақланиб қолган.

Кўҳна Нерехта хазиналари

Бу ерда хамма учун очиқ бўлган Пахомий Нерехтинский булоғи ва чиройли атиргул боғи мавжуд.

*** Мақола чоп этилаётган пайтда, Кострома вилоятида маҳаллий аҳоли учун ўз-ўзини яккалаш режими бекор қилинди, энди очиқ осмон остидаги музейларга, баъзи парк ва майдонларга, кафе верандаларига ташриф буюриш ва меҳмонхоналарда қолиш мумкин.