Ўзбекистонда 23-бемор коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 23-бемор вафот этди. Вафот этган аёл Бухоро вилояти Шофиркон туманидан бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир бемор вафот этди. Бу вируснинг 23-қурбони. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, 21 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

Ўзбекистонда бир кунда икки бемор коронавирусдан вафот этди

У “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража” ташхиси билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Бемор (аёл) бундан аввал, сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Бироқ у муолажаларига қарамасдан ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.