ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга Туркманистонда хизмат кўрсатган артист – шарафли унвонини бериш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақида РИА Новости Туркманистон телевидениесига асосан хабар қилмоқда.
Ҳужжатда айтилишига кўра, Озодбек Наазарбековга ушбу шарафли унвон - унинг икки халқ орасида дўстликни мустаҳкамлаш, мусиқа ва қўшиқ санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва профессионал усталиги учун берилган.
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Туркманистонда бир неча бор саҳналарга чиққан эди. Ушбу концертларда президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам бўлган, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрел ойида Туркманистон президенти озарбайжонлик хонанда Полад Бюльбюль оглига ҳам Туркманистон ва Озарбайжон халқари қўшничилиги ва мусиқа санъатига қўшган ҳиссаси учун “Туркманистон халқ артисти” унвонини тақдим этган эди.