Норинда мактаб ўқувчиси машинада уч аёлни уриб юборди: қурбон бор

Наманган вилоятида онасининг номида бўлган “Дамас”ни бошқарган ўсмир бир аёлнинг умрига зомин бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Наманган вилоятида машина бошқарган ўсмир бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Рулда ухлаб қолди: “Қамчиқ” довонида жиддий ЙТҲ содир бўлди

Ҳодиса 28 июнь куни содир бўлган. Норин туманида яшовчи, мактабнинг 9-синф ўқувчиси онасининг номида бўлган “Дамас” машинасини бошқарган. У ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган уч нафар пиёда аёлларни уриб юборган.

Натижада пиёдалар оғир тан жароҳати олган. Улардан бири эса воқеа жойида вафот этган. Икки нафари турли хил даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.