Чегаралар очилгандан кейин Россияга мигрантлар оқими қандай ўзгаради - мутахассис прогнози

Миллатлар ишлари бўйича Федерал агентлиги раҳбари маслаҳатчиси Виктория Леденева чекловлар олиб ташлаганидан кейин Марказий Осиё фуқаролари Россияга ишлашга келиш-келмаслиги ва бу вазиятда эпидемиологик вазият ёмонлашмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида.
Sputnik

Пандемия Россия фуқароларига ҳам, меҳнат мигрантларига ҳам таъсир кўрсатадиган жуда жиддий ижтимоий муаммоларни ёритиб берди, деди Россия Фанлар академияси Федерал илмий-тадқиқот социологик маркази Демографик тадқиқотлар институти этно-демографик ва интеграцион жараёнлари бўлими бошлиғи, Миллатлар ишлари бўйича Федерал агентлиги раҳбари маслаҳатчиси Виктория Леденева, РФда меҳнат мигрантлари билан боғлиқ жорий вазият бўйича онлайн-конференцияда.

“Норасмий маълумотларга кўра, 2020 йил апрель ойи ҳолатига, Россияда ишсизлар сони 4,5 миллиондан ошди ва бу якуний маълумот эмас. Ва чегаралар очилиб, барча чеклов чоралар олиб ташланганидан сўнг, РФ фуқаролари иш излай бошлаганини кузатамиз, ва эҳтимол, улар паст маошли ишга киришга рози бўладилар ҳам”, - деди Леденева.

Россияда мигрантлар патент олиш учун коронавирусга тест топширади

Мутахассиснинг таъкидлашича, чет эл фуқаролари нафақат Россияда, балки ҳудди шундай, ўз мамлакатларида ҳам ишсиз қолишган. Унинг фикрича, чегаралар очилгандан кейин РФга меҳнат мигрантлари оқими сезиларли даражада ошади.

“Бу ерда, албатта, миграция оқимларини тартибга солиш тўғрисида гапиришимиз керак: шундай қилишимиз керакки, улар Россия иқтисодиётига фойда келтириши ва миллий хавфсизлигимизга хавф туғдирмаслиги керак. Аввало, эпидемиологик вазият тўғрисида гапирмоқчиман. 27 июндан бошлаб РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий кўрик пайтида мигрантлардан коронавирусга тест топширишлари кераклиги ҳақидаги буйруғи кучга кирди, аммо савол туғилади: улар аллақачон COVID-19 билан касалланган ҳолда чегарани кесиб ўтмадими? Биринчи навбатда туриши лозим масала - бу одамлар келаётган давлатларнинг ўзида касалликка текширилиши, агарда касаллик аниқланса, мигрантлар ҳар қанақасига меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳужжат ололмайди”.