Ҳиндистонда ҳомиладор бўлолмаётган аёл эркак деб тан олинди

Маълум бўлишича, ҳиндистонлик аёлнинг она томонидан икки қариндоши худди шундай ҳолатдан азият чеккан. Ҳозирда аёл кимёвий терапиядан ўтмоқда, ҳолати стабил.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Ҳиндистонлик 30 ёшли аёл ҳомиладор бўлолмаётгани туфайли эркак, деб тан олинди. Бундан ташқари, унда тухумдон саратони аниқланган. Бу ҳақда Sputnik радиоси хабар бермоқда.

Коронавирус вакцинасини биринчи бўлиб синаган аёл ўз таассуротлари билан бўлишди

Хабарга кўра, Калькутталик аёл биологик хусусиятларга кўра, нозик жинс вакили ҳисобланган, аммо 9 йил давомида ҳомиладор бўла олмаган. Бундан ташқари, унинг мудом қорни оғриган.

Ўшанда аёл шифокорларга ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тухумдонлари ривожланмай қолганидан хабар топган.

Текширув давомида аёл - XY - эркак жинсий хромосомаларига эгалиги аниқланади. Шунингдек, унга "тухумдон раки" ташхиси қўйилади.

"Унинг овози, ривожланган кўкраклари, ташқи жинсий аъзолари - буларнинг барчаси у аёл эканлигига ишора қиларди", - дея тушунтиради онколог Анупам Дутта.

Медик бу жуда ноёб ҳолат эканлигини қўшимча қилди.

Маълум бўлишича, ҳиндистонлик аёлнинг она томонидан икки қариндоши худди шундай ҳолатдан азият чеккан. Ҳозирда аёл кимёвий терапиядан ўтмоқда, ҳолати стабил.