Музлатгич ичидаги саёҳат: нима учун Ленин мўмиёсининг қўллари қорайиб кетди

Иккинчи Жаҳон урушининг биринчи кунларидаёқ Политбюро Ленин жасадини Тюменга юборишга қарор қилади.
Sputnik

Тобут чинордан ясалди. Тана балзам билан намланган чойшабга ўралди. Устига қалқон қўйишди. Қопқоқ билан ёпишди. Устини михлаб ўтирмадилар. Бир неча кундан кейин тобут очилиши керак эди. 1941 йил 26 июнда Лениннинг жасадини Москвадан эвакуация қилишга қарор қилинди. Sputnik радиоси муаллифи Ольга Бугрова мақоласига асосан.

Урушнинг бешинчи кунида компартия Марказий Комитети Сиёсий бюросининг махфий йиғилиши бўлиб ўтди. “1-рақамли объект”ни Тюменга олиб боришга қарор қилинди. Танадан ташқари юрак ва мияни (алоҳида сақланарди), шунингдек ёдгорликни: 1918 йилдаги суиқасддан кейин Лениннинг елкасидан чиқариб олинган ўқни олишди. 3 июл куни махсус поезд Москвадан жўнаб кетди. Унда нима олиб кетилаётганини ҳатто уни кутиб олишга ҳозирлик кўришаётган жойдагилар ҳам билишмас эди.

Қотил жазирама

Состав уч вагондан иборат бўлган. Вагонларда бирорта ҳам бегона одам бўлмаган. 20 нафар соқчи ва иккала поезд ҳайдовчиси ҳам давлат хавфсизлик хизмати ходими. Ҳарбий бўлмаганлар - биокимёчи Борис Збарский бошчилигидаги шифокорлар гуруҳи эди.

Ленин жасади мавзолейдан олиб чиқиладими? – Путин жавоби

У 1924 йилда Лениннинг танасини бальзамлаган ва салкам 30 йил давомида унинг ҳолатини кузатган. Иккинчи энг қиммат юк - бу иккита музлатгич (ҳарорат -12-15 даража). Збарский музлатиш мосламалари йўлда ишдан чиқиб қолишидан қўрққан, поезддаги иссиқ ҳаво эса унинг "юклари" хавфли эди. Аммо ҳаммаси яхши кечди ва “1-чи рақамли юк”га шикаст етмади. Поезд уч кунда Тюменга етиб борди. Нега айнан шу шаҳарни танлашганини “Горки Ленинские” музей-қўриқхонасининг бош илмий ходими Светлана Генералова таҳмин қилиб кўрди: “Эҳтимол, Политбюро йиғилишида Сталинга ўзининг Сибирга сургун қилиниши бўйича бирор нарса эсига тушиб кетгандир?” Джугашвили ҳақиқатан ҳам Тюменда бўлган - ҳатто раҳбарлик пайтида, сиёсий сургун сифатида бу шаҳар орқали юрган. Аммо бу шаҳар нотўғри танлов бўлди. Июл ойи бошида у ерда, ёпиқ махсус поездга қараганда анча иссиқ эди. Ва Збарскийга маъкул келадиган бино ҳам топилмаган - бўш, алоҳида жойлашган, узлуксиз электр энергияси билан таъминланган: музлатгичлар бир неча ой ёки ҳатто йиллар давомида кун бўйи ишлаши керак эди. Жами 1360 кун ўтди. Лениннинг жасади Тюменда шунча пайт қолиб кетди.

Дам олган ва янгиланган

Сельхозтехникум биносини танладилар. У таъмирланди, электр энергияси узатилди. Ичига Москвадаги Мавзолей сингари “Биринчи рақамли пост” жойлаштирилди - фақат ўта махфийланган. Тўсатдан мўмиёнинг қўллари қора доғларга тўла бошлади. Светлана Генералова айтиб беради:

Рамзан Қодиров Ленин жасадини кўмишни таклиф қилди

“Бу замбуруғ бўлиб чиқди. Аниқланишича, Омскдан юборилган тиббий бинт ва халатлар ёмон стерилизация қилинганлиги сабабли пайдо бўлган. Доғларга формалин билан ишлов берилганидан кейин ғойиб бўлди. Тиббий кийим ва асбобларни эса мустақил равишда ўзлари стерилизация қила бошладилар. Бундан ташқари, Збарский Ленин жасадини сингдириш моддаси таркибини яхшилаш устида кўп ишлади. У ўз ишини баҳолаш учун икки марта Москвадан комиссия чақиртирди”.

Айтишларича, Москвадаги июн йиғилишида Сталин: “Ленинни Тюменга олиб боринглар, у ерда унга яхши бўлади”, деган. Москвадан келган биринчи комиссия ҳисоботига қараганда, Лениннинг жасади жуда яхши ҳолатда эди. Светлана Генералова эслатди: ҳужжатда “объект”нинг аъло сақланганлиги қайд этилган. Лениннинг танаси гўёки янгилангандек эди. Москвадагидан ҳам яхшироқ кўринарди.