ДХХ 620 килодан ортиқ наркотикни ёқиб юборди

Марказий Осиё минтақасида гиёҳванд моддалар савдоси кўрсаткичлари Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш камаймаганлиги билан бевосита боғлиқ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. 26 июнь - "Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш" кунида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 620 килодан ортиқ наркотик моддалар йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ичакдаги героинлар: ДБҚ 5,5 кг дан зиёд гиёҳванд моддасини мусодара қилди - фото

Хабарга кўра, бугун 626 кг 981 гр. наркотик моддалар, шу жумладан, 4 кг 96 гр. героин, 127 кг 154 гр. опий,  25 кг 426 гр. наша, 266 кг 35 гр. марихуана, 105 кг 511 гр. кўкнор таёқчаси, 97 кг 209 гр. каннабис, 1 кг 543 гр. синтетик наркотиклар, шунингдек, катта ҳажмдаги турли психотроп таблеткалар йўқ қилинган.

Марказий Осиё минтақасида гиёҳванд моддалар савдоси кўрсаткичлари Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш камаймаганлиги билан бевосита боғлиқ.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари каби, "шимолий маршрут" орқали афғон наркотикларини олиб ўтиш транзит йўлида жойлашганлиги сабабли, мамлакатда мусодара қилинган гиёҳванд моддалар тўғридан-тўғри Афғонистондан, шунингдек Тожикистон ва Қирғизистон орқали олиб ўтилади.

Хусусан, 2019 йилда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 330 дан ортиқ жиноятлар аниқланиб, 377 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.