COVID-19га қарши "Арепливир" препарати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди

Май ойи ўрталарида Sputnik радиоси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Арепливир" қандай ишлаши ҳақида маълумот берганини хабар қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. "Промомед" компаниясининг фарипиравирга асосланган коронавирус инфекциясини даволаш учун "Арепливир" дори воситаси Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди. Бу ҳақда РИА Новости Дори-дармон воситаларининг давлат реестридан олинган маълумотларга асосланиб хабар бермоқда.

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш сони кўпайиши сабаби нимада – вирусолог

"Дори воситасининг савдо номи – "Арепливир". Халқаро патентланмаган ёки таснифловчи ёки кимёвий номи – "Фавипиравир", дейилади реестрда.

Препарат таблеткалар шаклида ишлаб чиқарилади. Ундан фақат шифохонада даволаниш доирасида фойдаланиш мумкин бўлади.

"Арепливир" Россияда рўйхатга олинган фавипиравир асосида коронавирусга қарши иккинчи дори бўлди.

Биринчиси, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) ва "ХимРар" томонидан ишлаб чиқарилган "Авифавир" бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни янги турдаги инфекцияни олдини олиш, ташхислаш ва даволаш бўйича кўрсатмалар рўйхатига киритди.

Май ойи ўрталарида Sputnik радиоси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Арепливир” қандай ишлаши ҳақида маълумот берганини хабар қилди.