Қўлбола усулда тайёрланган олтин тангаларни сотмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Навоий вилоятида олтин тангаларни ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Қўлбола усулда тайёрланган олтин тангаларни сотмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, икки нафар фуқаро қўлбола усулда тайёрланган тангаларни муомалага киритиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида 10 дона олтин тангани харидор Б.га 2 250 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида умумий баҳоси 24,4 млн сўм бўлган 12 дона олтин тангалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.