"Россия тушуниши керак". Германия ташқи ишлар вазири НАТОга мурожаат қилди

Россия Европа ва НАТО ўз ҳаракатларида кучли ва изчил эканлигини "аниқ англаши" керак ва “Россиядан келадиган таҳдид” устида ишлашга тайёр".
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. НАТО халқаро майдонда Россиянинг ҳатти-ҳаракатларига муносабатни ишлаб чиқиши керак, деди Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр.

"Ҳаммаси жиддий": нима учун НАТО Россия чегара яқинидаги сувларда машқ ўтказмоқда

У РФни қандай қабул қилиш ва унга нисбатан қандай муносабатда бўлиш кераклигини "ҳал қилувчи" масала деб атади. Вазир бундай баёнотни видео-алоқа орқали ўтказилган Atlantic Council Америка таҳлил марказидаги мунозара пайтида берди.

"Бу Европа ва НАТОда жуда катта чақириқдир. Агар сиз немис бўлсангиз ва Германияда яхши шароитда дўстларингиз орасида яшашингиз, ва, сиз Россия билан умумий чегарага эга бўла туриб, Шимолий Европа, Болтиқбўйи давлатлари, Шарқий Европа давлатлари каби Россия томонидан қоидабузарликларни билиб туришингизда фарқ жуда катта", - деди Германия мудофаа вазири, унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтиради.

"Сизнинг ҳаво маконингиз бузилганини кўришингиз билан биз ҳар куни сизнинг денгиз ҳудудларингизда бўлаётган ишларни кўраётганимизда катта фарқ бор. Сиз хакерлик ҳужумлари ёки дезинформацион кампанияларга дуч келишингизда ҳам фарқ бор, масалан, Германия Бундестаги бир неча йил аввал хакерлик ҳужумига дуч келган”, - дея қўшимча қилди у.

The National Interest Россиянинг Т-95 танкини НАТО учун чинакам даҳшат, деб атади

Идора раҳбари, шунингдек, Россияга қандай муносабатда бўлиш кераклигини тушуниш учун зарур бўлган қадамлар ҳақида гапирди.

"Умумий стратегик тушунишга эришиш йўлидаги биринчи ва энг муҳим қадам - бу Россиядан келиб чиқадиган таҳдидни тушуниш бўйича мувофиқлаштирилган ва келишилган ғояга эга бўлишимиздир. Россия муҳим шерик, муҳим қўшни, у ерда одамлар ҳам ажойиб, аммо биз Россиянинг тажовузкор раҳбариятининг ўзини ўзи ҳимоя қиладиган сиёсатига дуч келмоқдамиз. Биз бошимиздан кечираётган нарса - бу Россия ўз тарихий таъсир доирасини яна кучайтирмоқчи бўлганида. Россия буни Украинанинг шарқида, Қримда амалга оширди, Россия бошқа давлатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳурмат қилмайди”, - деди Крумп-Карренбауэр.

Унинг сўзларига кўра, Россия Европа ва НАТО ўз ҳаракатларида кучли ва изчил эканлигини "аниқ англаши" керак ва “Россиядан келадиган таҳдид” устида ишлашга тайёр". Шу сабабли, уни бостириб туриш концепцияси шу қадар долзарбдир”, - деди вазир.

Шу билан бирга, у Россиянинг музокаралар столига, хусусан қуролсизланиш масаласига, қайтишига қарши эмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Sputnik радиоси Болтон Трампнинг иттифоқдан чиқиш истаги ҳақида гапирган эди.