Пандемия туфайли Марказий Осиёнинг 2,6 млн фуқароси қашшоқликка юз тутиши мумкин

Марказий Осиёда Жаҳон банкининг қашшоқлик ва тенглик масалалари бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц пандемия туфайли Марказий Осиёнинг 2,6 млн фуқароси қашшоқликка юз тутиши мумкин деган фикрни билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Марказий Осиёнинг 2,6 миллионга яқин аҳолиси COVID-19 пандемияси туфайли қашшоқлик ёқасига келиб қолиши мумкин.

Ушбу фикрни Марказий Осиёда Жаҳон банкининг қашшоқлик ва тенглик масалалари бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц билдирди.

Унинг сўзларига кўра, пандемия оқибатлари аввал бошида башорат қилинганга қараганда жуда жиддийроқ экан ва вазият тез ўзгармоқда. Ҳаддан ташқари қашшоқлик Марказий Осиёда кенг тарқалмаган. Паст-ўрта даромадли мамлакатларда кунига одам 3,2 доллар даромад топади.

“Бунга кўра, Марказий Осиёда тахминан 1,4 миллион киши бу йил пандемия сабаб қашшоқликка юз тутиши кутилмоқда”, - деди Зейтц.

Коронавирус ярим миллиард одамни қашшоққа айлантириши мумкин

Шунингдек, иқтисодчи Жаҳон банки юқори-ўрта даромадли мамлакатлар, масалан, Қоғоғистон иқтисодиётини таҳлил қилиш учун фойдаланадиган бошқа усул борлигини таъкидлади.

“Агар биз ушбу бошланиш босқичидан (кунига 5,5 доллар даромад топиш) фойдалансак, 2,6 миллион киши қашшоқлик ёқасига келиб қолиши мумкинлиги кутилмоқда”, - деди у.

Шу билан бирга, таҳлилчи вазият ўзгариши мумкинлигини маълум қилди, демак, баҳолар ҳам янгиланади.

“Ўзбекистонда оммабоп веб-сайтда ўтган йилга қараганда бўш иш ўринлари сони барча турдаги ишлар бўйича тахминан 75 фоизга, муайян соҳаларда ҳатто 90 фоизгача қисқарди. Муқобил вазият Тожикистонда ҳам. Худди шундай вазият Қозоғистонда ҳам кузатилмоқда”, - дея таъкидлади Зейтц.

Бундан ташқари, МО мамлакатлари фуқароларининг даромадлари пасайишига чегаралар ёпиқлиги таъсир кўрсатади. Меҳнат миграцияси ва пул ўтказмалари ҳажмининг пасайиши шу сабаблардан бири.