Коронавирусдан холи вилоятда аҳоли орасида COVID-19 аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган COVID-19 7000 тага яқинлашди. Умуман “яшил” бўлган Жиззахда иккита янги ҳолат тасдиқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида 89 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Шундан иккитаси коронавирусдан умуман холи бўлган Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланди.

“2020 йил 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6990 (+89) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Реакция одатийми? COVID вакцинаси кўнгиллиларнинг мазасини қочирди

Янги касалланганларнинг 40 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 38 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 2 нафар Жиззах вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафар Сурхондарё вилоятида аниқланган.

Шу кунга қадар 4685 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2286 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 5 нафари ўта оғир аҳволда.