Коронавирус: 2020 йилда қабул кампанияси қанчалик ўзгарди?

Тест синовлари август ойининг бошида ўтказилиши белгиланган, шу боис, Ўзбекистонда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар 1 август санасидан 3 ҳафта олдин мамлакатга келишлари ва икки ҳафталик карантинни ўтказишлари талаб этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Пандемия ҳаётимизнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатди ва Ўзбекистонда 2020/2021 қабул кампанияси ҳам бундан мустасно эмас.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

Коронавирус нималарни ўзгартирди ва 2020 йилда олий таълим масканига кириш шартлари қандай, деган саволга бугун АОКА анжуманлар залида бўлиб ўтган брифингда Олий таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов жавоб берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бегимқуловнинг айтишича, 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда абитуриентларни рўйхатга ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда - Давлат хизматлари марказлари орқали, барча ҳудудларда - Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Бу йил имтиёзли абитуриентлар сони ва тоифаси кўпайди

Тест топширишга келган абитуриент температураси 37 градусдан юқори бўлган тақдирда, у текширувдан ўтиш учун қайтарилади ва унда коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда, тест синовларининг охирги кунидан тўрт кун ўтиб бундай талабалар имтиҳон қилиниши белгиланган.

Ҳозирча тест синовларини август ойининг биринчи санасидан бошлаб ўтказиш белгиланган, шу боис, Ўзбекистонда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар 1 август санасидан 3 ҳафта олдин мамлакатга келишлари ва икки ҳафталик карантинни ўтказишлари талаб этилади.

Икки ҳафта давомида коронавирус йўқлиги тасдиқланса, улар имтиҳонга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос икки фандан ўтказилади, абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача такалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилган.