Ўзбек ўғлонлари Ғалаба юбилей парадида - энг қизиқарли лаҳзалар

Москвада Улуғ Ватан урушининг 75 йиллиги шарафига бағишланган парад бўлиб ўтди. Бу йил ушбу тантанали юришда 15 мингга яқин ҳарбийлар, 200дан зиёд ҳарбий техникалар иштирок этди.
Sputnik

Бу йил парад 24 июнь куни бўлиб ўтди, ахир 1945 йилнинг айнан шу кунида ғолибларнинг афсонавий, тарихий паради ўтказилган.

Жорий йил меҳмонлари – Собиқ Иттифоқ мамлакатлари етакчилари, шунингдек, Россия билан чегарадош давлатлар раҳбарларидир. Россия ҳарбий қисмлари билан бир қаторда собиқ совет республикалари - Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари Қизил майдондан саф тортиб ўтдилар.

Россия президенти Владимир Путин кириш нутқида бутун совет халқининг нацизм устидан қозонилган ғалабадаги ролини яна бир бир эслатиб ўтди.

Тантанали марш Россия авиациясининг парвози билан якунланди.

Шундан сўнг, Владимир Путин чет эллик меҳмонлар билан биргаликда “Номаълум аскар” қабрига гулчамбар қўйиб, Улуғ Ватан уришида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.