Британия ОАВлари: француз ва норвегиялик мутахассислар Европа бозорида нефт тақчиллигини башорат қилаётгани ҳақида бонг урмоқда, бу эса Европа Иттифоқи учун хом ашё нархларининг жиддий ошишини англатади. Ушбу муаммони ҳал қилишда Европа ёндашувини алоҳида қайд этиш жоиз: агар Вашингтон бу сингари ҳолатларда навбатдаги нефтини "демократия" учун шошилинч "озод қилиш" мумкин бўлган навбатдаги "Ироқ"ни излашга тушадиган бўлса, Брюсселга яқинлашаётган нефть тақчиллигидан яқинда Европа Комиссияси томонидан эълон қилинган "Яшил йўналиш" доирасида углеродсиз иқтисодга ўтишни тезлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланиш таклиф этилмоқда.
"Янги тадқиқот ҳисоботига кўра, келгуси ўн йилликда Европа нефт танқислигига юз тутиши мумкин, бу эса паст углеродли энергиядан фойдаланишга ўтиш талаби долзарблигини янада оширади. Ҳужжатда огоҳлантирилишича: нефть қазиб олиш ҳажми ЕИнинг қазилма ёқилғига бўлган қарамлигига нисбатан тезроқ камайиши мумкин, бу эса ёқилғининг етказиб бериш инқирози ва бозор нархларининг кескин "шок" ҳолати эҳтимолини оширади. Франциянинг Shift Project аналитик маркази ҳисоботида таъкидланишича, йирик иқтисодиётларнинг тоза энергия манбаларига ўтишига қадар "нефт етказиб беришнинг юқори чўққиси"га етиш хавфи "нефтьдан ҳоли бўлган дунёни яратиш учун қўшимча сабаб бўла олади".
"Нефтдан ҳоли дунё" – бу реал иқтисод эмас, балки қандайдир бир диний афсона соҳасидир, аммо француз тадқиқотчилари ишора қилаётган муаммо, гарчи улар бераётган прогноз деталлари баҳсли бўлса-да, ҳақиқатда мавжуд.
Европа Иттифоқига башорат қилинган нефт апокалипсиси қуйидагича кўринишда бўлади: кўплаб нефт компаниялари нархларнинг пасайишидан қўрқиб қолгани боис, нефт қазиб олишга ҳозирда камдан-кам одамлар сармоя киритмоқда, янги конларни очиш ва ўзлаштириш учун зарур бўлган қўшимча капитални эса жалб қилиш жуда қийин - нега деганда сармоядорлар нархларнинг ўйнашидан ҳавотирда, нега деганда фаоллар углеводород ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга киритиладиган ҳар қандай сармояни имидж ва сиёсий нуқтаи назардан зарарли кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар. Натижада, яққол куриниб турибтики, дунё нефтни истеъмол қилишда давом этмоқда, аммо нисбатан яқин келажакда у ҳаммага етмай қолиши мумкин - қазилма "тугагани" учунмас, балки, глобал миқёсда бу соҳага етарлича маблағ киритилмагани боис, сабаби ушбу соҳани етарлича молиялаштирмаслик 2016 йилдан бошланган.
Британия ОАВлари ва Франция сиёсий фаоллари иқтибос келтираётган Rystad Energy мутахассислари фикрича, қазиб олиш келажакда постсовет ҳудуди ва Африкада камайиши ва бу Европа нефт бозорида "нарх шоклари" (яъни нархларнинг кескин ўсиши)га олиб келиши мумкин. Россияга тўхталадиган бўлсак, келажакка умидсизлик билан қараш ярамайди, чунки маҳаллий компаниялар ўз ресурс базасини ишонч билан кенгайтиришда ва ҳатто нефт нархи паст бўлган бир шароитида ҳам қазиб олишни ривожлантиришга сармоя киритишда давом эттирмоқдалар, аммо глобал миқёсда вазият айнан "жаҳон танқислиги" сценарийси томон кетмоқда.
Шу нуқтаи назардан, тор доирадаги мутахассис ва Европа атроф-муҳит фаоллари бераётган прогнозларга эмас, балки келажакдаги иқтисодий воқеалар, молия ва товар бозорлари ҳатти-ҳаракатларига бўлган умид - даромадининг асосий манбаи бўлган тузилма - Американинг йирик JPMorgan банки прогнозига қараш фойдали.
Американинг CNN канали томошабинларга, ҳатто коронавирус эпидемиясидан олдин JPMorgan нефт нархлари кўтарилишининг янги циклини башорат қилганини эслатиб ўтади, қора олтинга бўлган талабни том маънода деярли йўқ қилган эпидемияга қарамай, банк таҳлилчилари ушбу бозорнинг истиқболлари ҳақида ўз фикрларини нафақат ўзгартирмадилар, балки эпидемиядан кейин нархлар ўсиши салоҳияти ҳатто янада юқорилади, деган хулосага келдилар.
"JPMorganнинг 12 июн куни чоп этилган ҳисоботига кўра, бозорда нефтнинг ҳаддан кўплиги "таклифнинг фундаментал танқислигига" айланади. JPMorgan сўзларига кўра, эҳтимолга яқин сценарий шундайки, қазиб олишни оширишга кўмаклашиш учун Brent нефтининг нархи бир баррел учун 60 долларгача кўтарилади. Ҳисоботда оптимистик сценарий учун мақсадли нарх кўрсатилмаган, бироқ (Яқин Шарқ ва Европа нефт ва газ бозори йўналишининг раҳбари) Кристиан Малекнинг CNN Businessга маълум қилишича JPMorgan томонидан март ойида эълон қилинган бир баррели учун 190 долларга тенг бўлган оптимистик нефт нархлари прогнози ханузгача ўз кучини йўқотмаган. Унинг айтишича, аслида, ушбу сценарий эҳтимоли эндиликда янада ошган. 2013 йилдан бери нефт нархининг пасайишини башорат қилган Кристиан Малек, ҳозирда 2022 йилга келиб вужудга келиши мумкин бўлган 2025 йилга келиб, агарда ОПЕК ва бошқа (ишлаб чиқарувчи) давлатлар кўпроқ нефт ишлаб чиқаришни бошламасалар, кунига 6,8 миллион баррельни жуда катта танқисликка ишора қилмоқда".
CNN ҳақли равишда таъкидлаганидек, BP, Shell, Total ва ConocoPhillips каби кўплаб йирик нефт компаниялари янги нефт лойиҳаларига кенг кўламли сармояларни кечиктиришга қарор қилди ва умуман янги қазиб олишга инвестициялар 2020 йилда рекорд даражадаги 383 миллиард долларгача тушиб кетди, яъни сўнгги 15 йил ичида энг паст даражага. Ушбу турдаги ҳар қандай йирик лойиҳани аниқлаш ва ривожлантириш кўп йилларни талаб қилишини ҳисобга олиб, ҳатто конвенционал нефт ишлаб чиқаришга инвестициялар даражаси нархларнинг 60 ёки 80 долларга кўтарилишига жавобан кескин кўтарилса ҳам, таркибий танқислик даврини четлаб ўтиш амримаҳол бўлиб қолади.
Албатта, Европа Иттифоқи ва бошқа нефт истеъмолчилари бундай миқдордаги нефтга эҳтиёж сезмайдиган энергия ва транспорт тизимини яратиш билан шуғулланишни бошлаши хавфи мавжуд. Бир қатор иқтисодий ва технологик сабабларга кўра, бундай тизимни (айниқса тез) яратиш, ҳатто замонавий Европа Иттифоқи каби кучли тузилма учун ҳам ўта қийин масала. Аммо янги “яшил” иқтисодиётни яратиш бўйича режалари тез фурсатларда қандайдир даражада муваффақиятли бўлса ҳам, Россия бундан фақатгина ютади. Биз Европада янги иқтисодий тартибни яратиш учун асосий умид - водороддан энергия манбаи сифатида фойдаланиш ҳақида ёзган эдик, Европа Комиссияси расмий ҳужжатлар ва иқтисодий дастурларда айнан шунга таянмоқда. Бироқ, ҳатто Ғарб таҳлилчилари ҳам, ушбу улкан дастурни амалга ошириш учун Европа Иттифоқи Россиядан табиий газ импортини кўпайтиришига тўғри келишини тан олади.
Умуман олганда, француз мутахассислари ва америкалик молиячилар тилга олаётган сценарийлар амалга ошса, Европа Иттифоқида фақат битта танлов қолади: ёки қиммат Россия нефтини, ёки Россиянинг қиммат газини сотиб олиш. Иккала вариант ҳам миллий иқтисодиёт учун ижобий бўлади.