ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Бодибилдинг бўйича Ўзбекистон чемпионати ёпиқ режимда ўтказилади.
“Proform спортклубида 6-8 август куни соат 10.00дан 18.00гача дастлабки рўйхатга олиш амалга оширилади. Иштирокчи ёнида паспорт, ID-карта (агар бўлса) бўлиши керак ва 30 минг сўм миқдорида аъзолик тўловини тўлаш керак”, - дейилган хабарда.
Мусобақага фақат олдиндан рўйхатдан ўтган иштирокчилар қўйилади.
Proform фитнес-клубида 9 август куни саралаш босқичи ва финал ўтказилади. Саралаш мусобақалари ҳар бир тоифада аниқ белгиланган вақт ичида тоифалар бўйича ўтказилади.
Финал схемага мувофиқ ўтказилади, унда ҳар бир тоифага тайёргарлик кўриш учун 30 дақиқа вақт берилади.