ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Москвадаги Қизил майдонда Ғалаба куни парадида Ўзбекистон, Армения, Беларусь, Озарбайжон, Ҳиндистон, Хитой, Сербия, Туркманистон, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тантанали бўлинмаси Тошкент ҳарбий округи қўмондони биринчи ўринбосари Шокир Хаиров бошчилигида сафда юриб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги парадда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда, у Россияга президент Владимир Путиннинг таклифига биноан куни кеча учиб кетган.
Улуғ Ватан урушида 1,4 миллиондан ортиқ Ўзбекистон аҳолиси қатнашди, улардан 400 мингдан ортиғи ҳалок бўлди, 130 минг киши бедарак йўқолган.