ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Украинанинг SkyUp Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини сўради. Бу ҳақда мамлакат Давлат авиация маъмурияти маълум қилди. Украинанинг арзон нархларда парвозларни амалга оширувчи авиакомпания ҳафтасига икки марта Киев-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилишни режалаштирмоқда.
Аризада парвоз ҳуқуқини 2020 йил 1 июлдан бошлаб чексиз муддатга бериш сўрови кўрсатилган.
Мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри рейсларнинг тўхтатилиши
Украина авиакомпанияси томонидан нархлар белгилашда демпинг (нархларни қасддан пасайтириш-таҳр.) амалга оширилганлиги сабабли 2015 йил 5 майдан бошлаб Киевга парвозлар тўхтатилган.
Украина томонидан "Международные авиалинии Украины" авиакомпанияси ҳам парвозларни тўхтатиб қўйди. Бу мамлакатлар ўртасидаги ягона йўловчи авиарейси бўлган.
Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги авиарейсларни тиклашга уриниш 2019 йил октябр ойида амалга оширилди, аммо томонларнинг тушунмовчилиги туфайли муваффақиятсиз тугади.
Шу билан бирга, Украина элчихонаси мамлакат икки мамлакат шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам ҳаво қатновини тиклашга оид ўзаро манфаатли шартларни муҳокама қилиш учун ўзбекистонлик шериклар билан расмий даражада конструктив мулоқотга тайёрлигини билдирди.