ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев Москванинг Қизил майдонидаги Ғалаба парадида иштирок этди.
"Пандемия билан боғлиқ бўлган ҳозирги мураккаб вазиятда, давлатимиз раҳбарининг бундай тадбирда иштирок этиши аждодларимизга хос бўлган қаҳрамонлик тимсолидир, - дейилади Мирзиёев матбуот хизматининг баёнотида. -Президентимиз яна бир бор Ўзбекистон халқининг шарафли Ғалабага қўшган улкан ҳиссасига ҳурмат бажо келтирди”.
Мустақил Ўзбекистон раҳбари каби, мамлакат ҳарбийлари ҳам парадда биринчи марта иштирок этдилар.
“Халқаро миқёсда, қайғу ва изтироблардан омон қолиб, фронтда ва фронт ортида тўлдириб бўлмайдиган йўқотишларга дучор бўлган жасур халқимизнинг хизматлари нишонланди”, - дейилади ҳабарда.
Қизил майдонда бўлиб ўтган маросимда жаъми 225 та ҳарбий техника, 13 та давлатдан 14 минг аскар ва зобитлар иштирок этди. Россия пойтахти узра парад сафида 55 самолёт ва 20 вертолёт учиб ўтди.
Параддан сўнг давлат раҳбарлари Александр боғидаги номаълум аскар қабри пойига гул қўйдилар.
Мирзиёев матбуот хизматига кўра, ҳарбий ҳаракатлар Ўзбекистон чегараларидан анча нарида содир бўлган бўлса-да, қийинчилик ва азоб-уқубатлар ҳар бир оилага таъсир қилди.
Урушга 1 миллион 951 минг одам сафарбар этилди, 200 мингдан ортиқ аскар ва зобитлар ҳарбий мукофотлар билан тақдирландилар.
Ўзбекистонга 1,5 миллион одам эвакуация қилинди, шу жумладан 250 мингдан ортиқ ёш болалар.