Москва Ғалаба паради учун қандай безатилди - 10 та ёрқин фотосурат

Sputnik

Москва Ғалаба паради учун қандай безатилди - 10 та ёрқин фотосурат

Фуқаролар ушбу воқеани жуда узоқ вақт кутди, COVID-19 пандемияси туфайли ўз-ўзини яккалаш ва кўплаб чекловлар энди ортда қолди.

Энди ҳаммаси якун топди ва байрам ниҳоят нишонланади!

Пойтахт ҳокимияти тайёргарликка пухта ёндашди: Ғалаба куни парадига Москва байроқлар ва байрам рамзлари билан билан безатилди.

Новоарбатский, Большой Каменний, Большой Москворецкий кўприкларининг панжаралари 700 дан ортиқ байроқлар билан безатилди.

Бутун шаҳар бўйлаб “Ғалаба ордени” ва “Ғалаба салюти” декоратив конструкциялари ўрнатилди, “Триумфальная” аркаси ёнида “Қаҳрамон-шаҳар Москва” юлдузи ўрнатилди.

Пойтахт, шунингдек анъанага кўра, қизил байроқлар ва байроқли нақшлар билан безатилди! Уларни деярли ҳамма жойда кўриш мумкин: Триумфальная, Пушкинская ва Манежная майдонларида, шунингдек, Кремль ва Москворецкая соҳилида.

Москванинг кўриниши жуда тантанали ва чиройли!

Безатишлар билан бир қаторда, шаҳар ҳукумати байрам пайтидаги эътиборни реклама баннерларига алоҳида қаратди: ҳамма жойда ёрқин тематик плакатлар жойлаштирилди, электрон таблоларда Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган видеороликлар узатилмоқда.

Ғалаба паради учун безатилган Москванинг чиройли фотосуратларини бизнинг фотолентамизда томоша қилинг!

1 / 10
Москвадаги Тарих музейи олдида маршал Георгий Жуков ҳайкали олдидаги безак.
2 / 10
Қизлар Москвадаги Катта Тош Кўприк олдида самокатларда ҳаракатланишмоқда.
3 / 10
Москвадаги Пушкин майдонида "Ғалаба-75" байроғи ва логотипи.
4 / 10
Москвадаги Кутузовский Проспектидаги Триумфаль арка ёнидаги "Москва қаҳрамон-шаҳар" ёзуви бўлган юлдуз.
5 / 10
Москва Тверская метро бекати олдидаги байроқлар.
6 / 10
Москвадаги Мудофаа вазирлиги биноси олдида Ғалаба Ордени шаклидаги декорация.
7 / 10
Москвадаги Дорогомиловская Застава майдонидаги "Москва - қаҳрамон шаҳар" обелиски.
8 / 10
Москва шаҳридаги Кутузовский проспектидаги турар-жой биноси деворидаги байроқлар.
9 / 10
Москвадаги Мудофаа вазирлиги биноси олдида Ғалаба Ордени шаклидаги декорация.
10 / 10
Москвадаги Пушкин майдонида "Ғалаба-75" байроғи ва логотипи.