Россиядаги жисмоний ва юридик шахсларга қарши киритилган санкциялар ва иқтисодий чекловлар сони бўйича Дональд Трамп маъмурияти аллақачон АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмуриятини ортда қолдирди.
Лавров Москва бундан сира ҳафа эмаслигини айтди ва замонавий Ғарб билан ишлаш жуда мураккаб жараёнлигига эътибор қаратди.
"Биргаликда ишлаш учун қандайдир дипломатик форма керак, лекин мен баъзи ғарблик ҳамкасбларда, айниқса, Ғарб лагеридаги "мусиқа буюртмачилари" орасида дипломатик алоқаларни йўлга қўйишга бўлган лаёқатни кўрмаяпман. Улар кўпроқ ўзгача методларни маъқул кўрадилар. Лекин бу зинҳор бизга бу ҳузур бағишлашини англатмайди. Биз бу ҳақда мудом таъкидлаб келганмиз, қолаверса, президент Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушига бағишлаб ёзган мақоласида бизнинг мақсадимиз ҳамкорлик эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди", - деди Лавров.
Чехия президенти Россияга қарши санкциялар беҳуда эканини маълум қилди >>>
Россия ТИВ раҳбарига кўра, америкалик ҳамкасблар халқаро саҳнада иш юритиш тили бўлмиш - дипломатиядан тобора узоқлашмоқда.
Ташқи сиёсий идора раҳбари таъкидлашича, Россия, мамлакатлар ўртасидаги мулоқот тенг ва манфаатлар мувозанатини топишга қаратилган бўлса, "музокаралар учун эшикларини очиқ қолдиради".
Тафсилотларни видеолавхада томоша қилинг.