ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 39 та янги коронавирус ҳолати аниқланди.
“2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 (+39) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган ССВ хабарида.
Янги касалланганларнинг 15 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Шу пайтга қадар 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2031 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.