Трамп Обамани давлатга хоинликда айблади

Трамп АҚШ махсус хизматлари ходимлари 2016 йилда унинг сайловолди дастури устидан кузатувни амалга оширишгани ҳақида олдин ҳам кўп бора таъкидлаган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. АҚШ президенти США Дональд Трамп 2016 йилда ўзининг сайловолди кампанияси кузатувда бўлгани ҳақида маълум қилиб, ўтмишдоши Барак Обамани давлатга хоинликда айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Шатров: АҚШ сиёсатчилари Трамп ва Россияни мамлакатдаги барча муаммолар учун айблайди

"Бу давлатга хоинлик. Қаранг, анча олдин мен қилган чиқишимда улар бизнинг кампаниямиз ортидан жосуслик қилишганини айтган эдим. Улар бизни тинглашган, бу қўштирноқ ичида айтилган бўлиб, эшитишнинг замонавий усулларини англатарди... Улар менинг кампаниям ортидан жосуслик қилишган, мен бу ҳақда анча олдин айтганман. Кўриниб турибдики, мен ҳақ эканман", — деган Трамп CBN News телеканалига берган интервьюсида.

Трамп АҚШ махсус хизматлари ходимлари 2016 йилда унинг сайловолди дастури устидан кузатувни амалга оширишгани ҳақида олдин ҳам кўп бора таъкидлаган эди. 2016-17 йилларда демократ-президент Обама даврида ФҚБ (ФБР) Трампга қарши суриштирув ишларини ўтказган эди. Бу суриштирув "Хочсимон олов бўҳрони", дея номланган. Терговчилар президентликка номзод сайловларда ғолиб чиқиш учун Россия ҳукумати билан тил бириктирган бўлганми, шуни аниқлаштиришга ҳаракат қилганлар. Сал кейин худди шу масала мустақил махсус прокурор Роберт Мюллер томонидан ўрганилган ва у 2019 йилнинг баҳорида бундай тил бириктирув бўлганлиги ҳақида далиллар мавжуд эмас, деган хулосага келган.

Россия ва Трамп бу айбловларни кескин рад этиб келганлар, АҚШ президенти уларни сиёсий мотивацияланган, деб билади.