Блогерларни таъқиб қилиш эмас тўғри ишлашга ўтишимиз керак - адлия вазири

Бундан буён ахборот чекланмайди, амалдорлар қонуний ва шаффоф ишлашга ўтиши керак деди адлия вазири.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Бундан буён ахборот чекланмайди, замонавий ишлашга ўтишимиз керак, деди Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетов.  

"Блогерларни орқасидан югуриб юриш керак эмас тўғри ишлаш керак, тамом. Буларнинг барчасини ҳуқуқий ечими бор. Биз тегишли тартибда ҳал қилишни ўрганишимиз керак", - деди Русланбек Давлетов. 

Хамма нарсани қонуний тартибда хал килиш мумкин. Агар блогер нотўғри ахборот тарқатган бўлса, ёки кимгадир туҳмат қилган ёки ноқонуний ҳаракат қилган бўлса. Давлат органи ўзининг муносабатини билдириши керак. Цивилизацион йўл билан ҳал қилишни иложи бор.

Бундан кейин, ахборот замонида биз ҳеч қадай ахборотни жиловлай олмаймиз. Шуни учун тарқатилаётган маълумотлардан тўғри хулоса қилиш керак. Қонун устуворлигини, очиқликни, шаффофликни таъминлаб – замонавий ишлашга ўтишимиз керак. Бундан бошқа йўли йўқ. Буёғига ахборот чекланмайди.

Буни президентимиз ҳам ҳам катта сиёсий ирода сифатида намойиш қилаяптилар, тушинтираяптилар. Биз ҳам адлия вазирлиги сифатида шунга бел боғлаганмиз. Бундан буён ахборотни чеклашга йўл қўйилмайди, - деди вазир.

Давлетов айтишига қарганда, ҳар қандай давлат куч билан эмас конун устуворлиги натижаси ривожланган. Буни янгидан кашф килиш керак эмас. Бу нарса кўп марта тасдиқланган. Хар ким ўзига ёккан ишни қилаверса эртага жамият пароканда булади.

Ўзбекистон адлия вазири нутқини қуйида батафсил тинглашингиз мумкин.