ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Эпидемиологик вазият нохуш бўлган хорижий давлатлардан Ўзбекистонга келган фуқаролар 14 кунлик мажбурий карантин даврини меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
"Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади", - дейилган хабарда.
Ушбу чорда фуқаролар учун қўшимча қулайлик яаратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Албатта, фуқаролар учун 14 кунлик карантинни карантин марказларида бепул ўтказиш ҳуқуқи ҳам сақланиб қолинади.
Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхатини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.
Эслатиб ўтамиз Тошкентда аниқланган коронавирус ҳолатлари кўпайиши муносабати билан айним кўчаларда блокпостлар фаолияти қайта тиклангани, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгилан эди.