Қозоғистонда чақмоқ уриши оқибатида 69 бош от ўлди - воқеа жойидан видео

Қозоғистоннинг Каранганда вилоятида чақмоқ уриши натижасида 69 бош от ўлди. Кўлда олинган видео интернетда тарқалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Каранганда вилоятида чақмоқ уриши натижасида 69 бош от ўлди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

Воқеа Каркарали туманидаги Жарли қишлоғи яқинидаги Қайиндикўл кўлида юз берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 49 бош катта от ва 20 бош от боласи ўлди.