ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Коронавирусга қарши иммунитет соғайган беморларда атиги 2-3 ой сақланиб қолади. Бу ҳақида Хитой олимлари хулосасига асосан Коронавирус Инфо канали хабар бермоқда.
"Мутахассислар коронавирус инфекциясининг аломатларсиз 37 та ҳолати ва яна бир қатор "классик" (одатий) ҳолатларини ўрганиб чиқишди. Ўрганишлар асносида 8 ҳафтадан сўнг аксарият соғайган беморларда антитаначалар миқдори камайгани аниқланди, касалликнинг клиник аломатлари бўлмаган беморларда эса улар умуман аниқланмаган", - дейилган хабарда.
8 ҳафта ичида антитаначалар миқдори аломатларсиз беморларда 81%га ва COVID-19 аломатлари бўлган вирус ташувчиларида 62%га камайган.
Олимларнинг хулосасига кўра, инфекцияни такроран юқтириш эҳтимоли катта. Вақт ўтганидан сўнг — вақт билан боғлиқ масала —
Бугунги кун соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6400 дан ошди. Бугун аниқланган янги беморлар 43 кишини ташкил қилди. Улардан 35 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 1 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.