Ғалаба паради: Мирзиёев Москвада ўтказиладиган тантанали тадбирларда иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Песков: Ўзбекистон президенти Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлади

Ташрифнинг биринчи куни дастурига мувофиқ, олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

“24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин оғир эпидемиологик вазият туфайли парадни кейинга қолдиришга қарор қилган эди. 9 май куни Россия шаҳарларида ҳаво парадлари ва мушакбозликлар ташкил қилинди. Май ойи охирида Россия етакчиси Ғалаба парадини 24 июн куни ўтказилишини эълон қилди.